Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Исломдаги Ҳазорий курашни инкор
қилувчиларнинг гумонли далиллари
Мана булар уларнинг қилмишлари-ю гаплари бўлиб, бири иккинчисига жуда ҳам монанд. Адаштирувчилар ва айрим содда мусулмонлар суҳбат қуришдан ўзга барча нарсадан бош тортиб, ҳазоратлар ўртасидаги тўқнашув ва курашни нотўғри деб, уни умуман инкор этишмоқда. Ушбу умматнинг айрим вакиллари эса динлараро суҳбатлашиш фикратига қаттиқ ёпишиб, мулҳидликка қарши курашиш сингари Ислом билан насрония ўртасидаги бирлашиш нуқталарини излаб, куфр битта миллат эканини:
لَكُمْ دِينُكُمْ وَلِيَ دِينِ
– „Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!“ [109:6]
ёддан чиқариб ёки билмасликка олиб, бу суҳбатга насронияни хосламоқда. Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таоло кофирларга кўплик сийғаси билан хитоб қилиб:
قُلْ يَاأَيُّهَا الْكَافِرُونَ
– „(Эй Муҳаммад), айтинг: «Эй кофирлар!»“ [109:1]
деди. Сўнгра динни бирлик сонида келтириб:
لَكُمْ دِينُكُمْ وَلِيَ دِينِ
– „Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!“ [109:6]
деди. Ёки Фаластин масаласи ечимидаги бирлашиш каби. Ахир яҳуд давлатини пайдо қилган, уни муҳофаза қилиб, маблағ, қурол-яроғ ва қўллаб-қувватлов билан ёрдам берган капиталистик ҳазоратга асосланган куфр давлатларининг ўзи эмасми?! Фикр малайлари бўлмиш адаштирувчиларнинг бажарадиган вазифалари бор. Аммо соддадил мусулмонлар эса вақтларини беҳудага кетказиб, фойдасиз нарсалар билан машғул бўлмоқдалар ва шу билан ҳаммани чалғитишга ҳисса қўшмоқдалар. Яҳуд ёки насронийлар таклиф қилаётган учрашув, суҳбат ва йиғинларда қатнашмоқда, ҳолбуки булар ишониб бўлмайдиган чақириқлар бўлиб, уларнинг жарчилари бизни динимиздан узоқлаштирмоқчи ва ҳақни ботилга қориштирмоқчи бўлиб, бу соҳада бор кучини сарфламоқда:
وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلاَ النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ
– „Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар“, [2:120]
إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَى وَلَئِنْ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُمْ بَعْدَ الَّذِي جَاءَكَ مِنَ الْعِلْمِ مَا لَكَ مِنَ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلاَ نَصِيرٍ
43-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54
|